ЕТТБ Ўзбекистонда миллий капитал бозорининг ривожини қўллаб қувватлайди

Дата: 16:28, 20-11-2018.

Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 20 ноябрда Тошкентда “Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш учун пул бозори ва капитал бозорини ривожлантириш” мавзусида конфереция ўтказмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банкнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизматининг хабарига кўра, ЕТТБ Ўзбекистоннинг иқтисодиётда очиқликни таъминлаш бўйича ислоҳотлар жорий дастури доирасида маҳаллий капитал бозорларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлайди.

Конференция Корея Республикаси ҳукумати кўмагида ўтказилмоқда. Унинг мақсади – Ўзбекистон билан ЕТТБ ўртасида 2018 йил август ойида имзоланган ўзаро англашув меморандумида кўзда тутилган тадбирларни бошлаб беришдир.

Улар орасида Ўзбекистоннинг банк ва молия секторларини мустаҳкамлаш, маҳаллий капитал бозорларини ривожлантириш, молиявий воситачиликни такомиллаштириш, шунингдек, маҳаллий заём олувчилар учун молиялаштириш манбаларини чуқурлаштириш ва диверсификация қилиш, маҳаллий валютада молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш кабилар бор.

Конференциянинг асосий нотиқлари сифатида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров, ЕТТБнинг миллий валюталар ва капитал бозорини ривожлантириш департаменти директори Андре Кюсвек ва ЕТТБнинг Корея, Австралия, Янги Зеландия ва Мисрни тақдим этувчи Директорлар кенгаши раиси Кю Хонг Чолар қатнашадилар.

Шундан кейин қайд этилишича, ушбу конференция мамлакатда капитал бозорини таҳлил қилишнинг бошланиши бўлади. Бу, ўзаро англашув меморандумида кўзда тутилган бошқа чора-тадбирлар билан бир қаторда, молиявий бозордаги меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва миллий валютада банклараро бозорини ривожлантиришга ёрдам беради. Бу тадбирларнинг асосий мақсади – Ўзбекистонда яхши ишловчи облигациялар бозори ва фонд бозорини яратишдир.

Бугунги кунда ЕТТБ мамлакат иқтисодиётидаги 61 лойиҳага 9,3 млрд евро сармоя киритган.

Сурат манбаи: https://zen.yandex.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: