ЕТТБ Ўзбекистонга яна $300 млн атрофида ажратишни режалаштирмоқда

Дата: 14:15, 09-11-2017.

Тошкент. 9 ноябр. ЎзТАГ – Европа Тикланиш ва тараққиёт банки 2018 йил охиригача Ўзбекистонга яна $300 млн атрофида ажратишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу ҳафта биз Ўзбекистон билан қиймати $120 млн бўлган уч шартномани имзолаш ниятидамиз. Бундан ташқари, 2018 йил охиригача Ўзбекистонга яна $300 млн. атрофида ажратишни режалаштирмоқдамиз. Биз иқтисодиётнинг турли тармоқларида яқин йилларда ривожлантириш мақсадида кўп сонли лойиҳаларни ишлаб чиқдик. Сўз муниципаль инфраструктура, молия институтларини қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги, тижорат ва бошқа йўналишлар ҳақида кетмоқда”, – деб таъкидлади банк биринчи вице-президенти Филипп Беннет Тошкентдаги матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, банк фаолияти нафақат молия ресурсларини тақдим этиш билан чегараланади.

“Биз катта тажрибага эга бўлган соҳаларимизда ҳам лойиҳалар амалга оширамиз. Масалан, давлат-хусусий ҳамкорлиги, қайта тикланувчи энергетика ва маданий меъросни сақлаш каби”, – деди Беннет.

Янгилик билан ўртоқлашиш: