ЕТТБ Ўзбекистоннинг телеком-тармоғига сармоя киритиши мумкин

Дата: 17:15, 16-03-2018.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистоннинг телеком-тармоғига сармоя киритиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаевнинг ЕТТБ ва PricewaterhouseCoopers (PwC) халқаро компаниялар тармоғи делегациялари билан учрашуви билан боғлиқ.

Вазирлик матбуот хизмати маълумотларига кўра, учрашувда “экспертлар гуруҳи Ўзбекистоннинг телекоммуникация бозорида олиб борилган ўрганишлар натижасига оид ҳисоботни тақдим қилдилар. Шунингдек, тақдимотда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан халқаро илғор тажрибалар қайд этилди”.

Таъкидланишича, Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари мамлакатнинг телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга оид инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга, хусусан халқаро интернет тармоғига уланиш тезлигини ошириш бўйича ҳамкорликка тайёрдир.

Шундан кейин қайд этилишича, томонлар ҳамкорликни экспертлар иштирокида иккала томон учун ҳам манфаатли келишувлар доирасида давом эттиришга келишиб олдилар.

Сурат манбаи: http://www.garant.ru/news/1152912/

Янгилик билан ўртоқлашиш: