“Етти марта ўлчаб, бир кес” – Ўзбекистон президенти

Дата: 16:21, 13-01-2015.

Тошкент. 13 январ. ЎзТАГ – “Етти марта ўлчаб, бир кес” – Ўзбекистон ўтган асрнинг 90-йилларидан бери ушбу принципга амал қилиб келди, деди Ислом Каримов мамлакат парламенти қуйи палатасининг биринчи йиғилишида сўзлаган нутқида.

Бунга доир маълумот ўзбек раҳбари матбуот хизмати сайтида жойлаштирилган.

Маълумотга кўра, И.Каримов “Биз тарихан қисқа даврда, ўтган асрнинг 90-йилларида, энг оғир ва таҳликали бир шароитда ортиқча ҳиссиётларга берилмасдан, четдан бўлган турли тазйиқлар ва сохта ваъдаларга учмасдан, Ўзбекистонимиз учун яккаю ягона тўғри, яъни тадрижий, босқичма-босқич ривожланиш йўлини танлаб олганимиз, узоқни кўзлаб, етти ўлчаб бир кесган ҳолда, бошқача айтганда, шошма-шошарликка берилмасдан, “Мен минтақада биринчиман, мен дунёда биринчилар қаторидаман” деган мақтов сўзларни ишлатмасдан туриб, пухта ўйланган вазмин сиёсат олиб борганимизни бугун ҳаётнинг ўзи қайта-қайта исботлаб бермоқда”, - деб таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, “Айнан ана шундай тўғри йўлни танлаганимиз туфайли мустақилликни мустаҳкамлаш, Ватанимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, ривожланган демократик давлатлар сафидан муносиб ўрин эгаллаш, халқимиз ва келгуси авлодларимиз учун ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳаёт шароитларини яратиш, Ўзбекистонимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини янада юксалтириш бўйича улкан, айтиш мумкинки, асрларга тенг бўлган йўлни босиб ўтдик”.

Янгилик билан ўртоқлашиш: