Етти ойда Тожикистонда инфляция 3,1% ўсиб 4,7% етди
Тошкент. 26 август. ЎзТАГ – Жорий йилнинг етти ойида Тожикистонда инфляция 3,1% ўсиб 4,7% етди, деб хабар қилади Тожик телеграф агентлиги (ТаджикТА) сешанба куни.
«Июлда инфляция 0,2% ташкил қилди, жорий йилнинг етти ойида эса 4,7% тенг бўлди. Бу, ўтган йилнинг муқобил давридагига қараганда 3,1% кўпдир», - деб хабар берди Тожикистон Миллий банки.
Манбанинг маълумотларига кўра, ушбу муҳим макроиқтисодий кўксаткич кейинги 12 ой орасида 6,1% етган.
19 майдан ҳозирга қадар қайта молиялаш ставкаси 5,9% даражасида сақланмоқда.