Етти ўзбекистонлик Пушкин конкурси лауреати бўлди

Дата: 15:29, 10-09-2014.

Тошкент. 10 сентябр. ЎзТАГ – Етти ўзбекистонлик Рус тили ўқитувчилари орасида ўказилган Халқаро Пушкин конкурсининг лауреати бўлдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Российская газета” ва Москва шаҳри Ташқииқтисодий ва халқаро алоқалар департаменти анъанавий конкурснинг ташкилотлари бўлдилар. Танлов Россия ТИВ ва “Русский мир” жамғармаси кўмагида ўтказилди.

“Хақаро Пушкин конкурси қатор мамлакатлардаги рус тили ўқитувчиларини бирлаштиради ва уларга ўзаро тажриба ҳамда инновациялар билан алмашинишга имкон беради”, - деб таъкидлади “Россотрудничество” ваколатхонаси раҳбари Виктор Шулика.

Жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Андижон, Тошкент ва Наманган вилоятлари вакиллари Пушкин конкурсининг Ўзбекистондаги етакчилари бўлдилар.

Уларнинг барчаси конкурсга “Пушкин. Интернет. Бозор. Менинг мамлакатимда ким ҳақиқий рус тили ўқитувчиси?” мавзусида эссе жўнатдилар.

Қайд этиш керакки, Россияда турли мамлакатлардан бўлган конкурс ғолиблари учун пойтахтнинг Пушкин номи билан боғлиқ ерлари ва диққатга сазовор жойлари бўйлаб экскурсия уюштирилди. Бундан ташқари, улар Москва куни байрамининг фахрий меҳмонлари бўлдилар.

Эслатиб ўтамизки, конкурснинг бошқа ғолиблари қаторида ўзбекистонликлар ҳам сентябр бошида Россияга таклиф қилиндилар ва Тошкентдаги Россия Фан ва маданият марказида ўз тассуротлари билан ўртоқлашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: