Еттинчи ҳафта Ўзбекистонда сўмнинг америка долларига нисбатан аста-секин кучсизланиши баробарида кечди

Дата: 15:40, 16-02-2016.

Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – Еттинчи ҳафта Ўзбекистонда сўмнинг америка долларига нисбатан аста-секин кучсизланиши баробарида кечди: хусусан, 16 февралдан бошлаб Марказий банк $1 эвазига 2846,63 сўм бермоқда ва бу олдинги ҳафтадагидан 5,03 сўмга (2841,6) кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

2016 йил бошидан бери МБ “юмшоқ” девальвация сиёсатини олиб бормоқда: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38, 9 февралдан 4,73 сўмга, 16 февралдан 5,03 сўмга “пастлади”.

Хусусан, 2015 йил октябри бошидан бери Марказий банк курсни 14 ва 15 сўм ўртасида “пасайтирмоқда” эди. Масалан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга қуйилади.

Умуман олганда, йил бошидан бери МБ 2015 йил аввалидан бери долзарб бўлган миллий валютанинг америка долларига нисбатан ҳафтасига ўртача 5 сўмдан тушириши билан кечган сиёсатни давом эттира бошлади.

Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: