“Euromoney” журнали Ўзбекистоннинг энг яхши банки номини маълум қилди
Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – “Asia Alliance Bank” нуфузли “Euromoney” молиявий журнали томонидан Ўзбекистоннинг энг яхши банки деб топилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Банкдан маълум қилишларчиа, муассаса томонидан “Энг яхши ютуқлари учун” соврини ҳам олинган.
Энг яхши банклар рўйхати “Euromoney” молиявий журналининг июл сони ва ташкилот сайтида чоп этилган.
Эслатиб ўтамизки, 2015 йилда ҳам “Euromoney” молиявий журнали 2015 ва 2016 йилларда ҳам “Asia Alliance Bank” АТБни Осиё-Тинч океани минтақаси банклари орасида Ўзбекистоннинг энг яхши банки деб топган эди.
2015 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича “Asia Alliance Bank” АТБ ялпи активлари 925,992 млрд сўмни (мамлакат тижорат банклари орасида 15-ўрин), кредит портфели (тоза) – 396,473 млрд сўмни (14-ўрин), ўз капитали – 181 млрд сўмни, мижозлар депозитлари – 621,597 млрд сўмни (13-), акционерлик капитали – 180,694 млрд сўмни (11-) ташкил қилди.
$1=2979,31 сўм