Euronews Амир Темурнинг саройи ҳақидаги сюжетни намойиш қилди

Дата: 17:57, 10-02-2016.

Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – Euronews телеканали “Ўзбекистондан мактублар” кўрсатуви доирасида буюк саркарда Амир Темур томонидан қурдирилган “Оқ-сарой” саройи ҳақидаги сюжетни намойиш қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Euronews” ахборот агентлиги Postcards кўрсатувлари орқали Ўзбекистоннинг маданий-тарихий меъроси ҳақида ҳикоя қилишни давом эттиради. “Ўзбекистондан мактублар” дастурининг олтинчи кўрсатуви Шахрисабз ва “Оқ-сарой” саройи тўғрисида ҳикоя қилади. Ушбу эпизод трансляцияси жорий йил 14 февралгача давом этади”, - деб таъкидлашди “Ўзбектуризм” МК матбуот хизматида.

Репортаж трансляциясининг маҳаллий вақт билан намойиш этилиш вақтлари “Ўзбектуризм” МК компанияси сайтида мавжуд.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзбекистондан мактублар” кўрсатувлари мамлакатнинг маданий меъросига бағишланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: