Euronews канали Термизнинг буддавийлик меъроси ҳақида ҳикоя қилди

Дата: 17:17, 18-12-2015.

Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ –15-20 декабр кунлари Euronews каналида “Uzbekistan life: Термизнинг буддавийлик меъроси” дастурининг учинчи якунловчи қисми эфирга узатилаяпти, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу қисмда томошабинлар Термиздаги Фаёзтепа шаҳридаги қадимий буддавийлик мажмуида олиб борилган қазишлар ҳақида билиб оладилар. Археолог ва тасвирий санъат тадқиқот маркази бошлиғи Баҳодир Турғунов мажмуа 2000 йил олдин, Кушон подшолиги пайтида қурилганлигини сўзлаб беради. Бу ўша даврнинг энг кўпмаданиятли империяларидан бири, ҳудуд эса буддизм тарқалишида ҳал қилувчи рол ўйнаган эди”, - дейилади “Ўзбектуризм” компанияси матбуот хизмати тарқатган ҳабарда.

Euronews тасвирга олиш гуруҳининг саёҳати охирлаётгани таъкидланади. Журналистлар Самарқандда бўлдилар, Буюк Ипак йўли ҳақида ҳикоя қилдилар, томошабинларни Бухоронинг ҳунармандлик олами ва Термизнинг археологик меъроси билан таништирдилар.

Видеорепортаж “Ўзбектуризм” ва телеканал сайтларида ҳам мавжуд.

Яқин орада телеканалнинг “Postcard” рубрикасида Самарқанд, Хива, Шахрисабзнинг асосий маданий ва тарихий обидалари, анъанавий маҳаллий ҳунармандчилиги ҳақида 6 ролик намойиш этилади.

Эслатиб ўтамизки,”Euronews” 13 тилда дунёнинг 155 мамлакатдаги 370 млн кишилар учун кўрсатувлар намойиш этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: