“Euronews” Хиванинг Тош-Ҳовлиси ҳақида ҳикоя қилди
Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ – “Euronews” телеканалида “Ўзбекистондан мактублар” дастурининг қадим Хивадаги Тош-Ҳовли саройига бағишланган учинчи қисми эфирга чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбектуризм” МК хабар қилишларича, репортаж трансляцияси жорий йилнинг 24 январигача давом этади. Трансляциянинг тўлиқ жадвали МК сайтида мавжуд.
Шунингдек, видеорепортаж телеканалнинг euronews.com сайти ва “Ўзбектуризм” МК порталда ҳам жойлаштирилган.
Мамлакатнинг тарихий-маданий мероси ёритилаётган “Ўзбекистондан мактублар” дастури “Postcards” кўрсатувининг бир қисмидир.
Эслатиб ўтамизки, 2015 йил октябрдан бошлаб “Euronews”да ҳар куни Ўзбекистоннинг сайёхлик салоҳиятига бағишланган 30-секундлик реклама ролиги намойиш этилмоқда.