Euronews Самарқанд ҳақидаги лавҳада рубоб ҳақида ҳикоя қилди

Дата: 09:58, 21-10-2015.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – Яқинда Euronews телеканалида “Маданият.live“ рубрикаси остида “Ўзбек ҳаёти“ дастури эфирга чиқди. Унда муаллиф Катарина Каун Самарқанд ҳақидаги лавҳада бир рубобнинг ясалишига 12 ой вақт кетиши ҳақида ҳикоя қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маълумки ушбу рубоб тут дарахтидан ясалган бўлиб, 5 торга эга ҳамда балиқ териси билан қопланган.

Дастурда айтилишича, савдо карвонлари Хитойдан Европага кетишда айнан Самарқандда тўхтаганлар. Самарқанд 10 минг километрдан иборат бўлган йўлдаги ажойиб қўналға эди. 2 минг йил давомида ушбу шаҳар орқали миллионлаб савдогар, дипломат, зиёратчи ва жангчилар ўтган.

Энг муҳим савдо мулоқотлари бутун шаҳарга ёйилган кўплаб бозорларда бўлиб ўтар эди. Бугун ҳам улар ўша пайтлардаги каби гавжум. Самарқандга олиб келинадиган барча зираворлар маҳаллий ошхонада ўз изини қолдирди ва шаҳарга такрорланмас ифор берди.

Бухорога бағишланган кейинги сюжет Euronewsда ноябрда кўрсатилади.

Маълумот ўрнида, Euronews – европанинг туну-кун давомида ишловчи ахборот телеканали бўлиб, ўзида ўн тўрт тилда дунё воқеалари видеохроникаси ва аудиоихоҳларини жамлаган.

Каналга 1993 йил 1 январда асос солинган. Euronewsнинг кабель, сунъий йўлдош ва эфир кўрсатувлари 13 тилда олиб борилади ва жаҳоннинг 155 мамлакатадаги 370 млндан ошиқ аудиторияни қамраб олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: