Euronews Ўзбекистон ҳақида қатор видеосюжетлар намойиш қилади

Дата: 14:39, 18-09-2014.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилгнинг охирига қадар Euronews телеканали Ўзбекистон ҳақида қатор видеосюжетлар намойиш қилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Яқин орада телеканал “Сity-tour” номли янги рубрикани бошлайди. Унда Тошкентнинг туристик салоҳияти тақдим этилади. “Ўзбек ҳаёти” видеосюжетлар серияси “Life” рубрикасида трансляция қилиниб, мамлакатнинг асосий туристик марказлари бўлган Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарлари билан таништиради. Томошабинлар ушбу шаҳарларда жойлашган ҳамда ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган маҳобатли тарихий обидалар ҳақида билиб оладилар”, – деб таъкидлашди “Ўзбектуризм” МК матбуот хизматида.

Бундан ташқари, “Focus” рубрикасида Бутунжаҳон туристик ташкилотининг Самарқандда бўлиб ўтадиган 99-сессиясиҳақида ҳам қатор сюжетлар намойиш этилади. Эслатиб ўтамизки, жорий йил сентябр бошидан бери Euronews телеканалида Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини намоён қилувчи видеоролик трансляцияси бошланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: