Euronews “Ўзбекистон ҳаво йўллари” брендини европа бозорида илгари суришга ёрдамлашади

Дата: 16:35, 10-06-2016.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – Тошкентда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ва Euronews ахборот агентлиги ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Учрашувдан кўзланган мақсад, ўзаро фойдали ҳамкорлик истиқболлари, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК савдо белгиси ва хизматларини Европа бозорида реклама ҳамда бошқа қўшма лойиҳалар ёрдамида тарғиб қилиш масалаларини муҳокама этишдан иборат бўлди”, - деб таъкидлашди авиакомпанияда.

“Айни вақтда биз "Ўзбектуризм" миллий компанияси билан яқин ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз. Телеканалда, сайёҳлар эътиборини Ўзбекистонга жалб этиш учун турли мавзуларда лавҳалар тайёрланиб, эфирга узатиб келинмоқда. Айнан шу сабабли ҳам Ўзбекистонга келдим. Мен “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси мутахассислари билан учрашишдан мамнунман ва самарали ҳамкорликдан умидворман”, -  деб таъкидлади Euronews ААнинг тижорат департаменти менежери Анна Мерцалова.

Шунингдек, у Uzbekistan Airways савдо белгисининг ахборот агентлиги сайтида кенг тарғиб қилиш каби турли ташвиқот йўлларини санаб ўтди. Қизиққан фойдаланувчи бу ердан ўзбек авиакомпаниясининг расмий сайтига ўтиши мумкин.

Музокараларда томонлар ҳамкорликнинг бошқа йўлларини ҳам муҳокама қилдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: