Eurosport Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасидаги ўйинни тўғридан-тўғри олиб беради
Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Eurosport телеканали Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтадиган 2014 йилги Осиё ўйинлари доирасидаги Ўзбекистон ва Бангладеш олимпиа терма жамоалари ўртасидаги ўйинни тўғридан-тўғри олиб беради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) канал сайтига асосланган ҳолда.
Биринчи турдан кейин навбати билан бир (Ўзбекистан-Гонконг– 1:1) ва уч (Бангладеш-Афғонистон – 1:0) очко жамғарган терма жамоалар учрашадиган ушбу ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 16.00 бошланади.