Евро-2016: “Ўқ бир жойга икки марта тегмайди”, деб ким айта олади?

Дата: 14:33, 01-07-2016.

Тошкент. 1 июл. ЎзТАГ – Тўлқин Ташимов. Тошкент вақти билан соат 00.00да “Велодром” футбол аренасида Евро-2016нинг 1/4 финали доирасида Португалия-Польша ўйинида яна бир катта футбол фожеаси бошланди. Натижада, ушбу турнир ўйинларнинг асосий вақтида ҳали бир марта ҳам ғалаба қозонмаган Португалия Польшани енгди.

Менга тўғрисини айтингчи, ким ҳозир “ўқ бир жойга икки марта тегмайди”, деб айта олади? Тегади, бунга Португалия мисол бўлиши мумкин.

Бутун ўйин қизиқарли даражада ўтди, дейишга, тўғриси, тил бормайди. Ўйиннинг 2-дақиқасида Роберт Левандовский полякларнинг чиройли хужумини гол билан якунлаганда, ҳаммаси яхши кетадигандай туюлган эди... Ҳатто, 33-дақиқага қадар кейинги голни португаллар эмас, балки яна поляклар урадигандан туюлган эди.

Тун… Телевизор… Пиво…

Бутун биринчи тайм давомида киши ҳаяжонда бўлди, одамнинг телевизор турган хонадан чиққиси келмади.

Юқорида айтиб ўтилган 33-дақиқада португаллар вундеркинди Санчеш гол киритди. Гўё ҳаммаси тушунарли: ҳимоячилар тўпга ўзларини тутиб бера олмадилар ва тўп рикошетдан дарвозага бориб тушди. Санчеш рикошетдан голлар урган биринчи ўйинчи эмас: Жуджакнинг португалларга урган икки голини эсланг.

Балки, футбол маъбуди рикошетдан гол ўтказиб юбориш аламини тортиб кўришни энди полякларга муносиб кўргандир. Чунки голни рикошетдан португаллар уришди.

1:1.

Шундан кейин плей-оффга унча характерли бўлмаган ўйин бошланди. Жамоалар эҳтиёткорлик қила бошладилар. Милик икки марта ноаниқ тепди, Роналду эса бир неча бора қулай вазиятдан фойдалана олмади.

Лекин, майдонда 60-дақиқадан кейин бошланган вазиятни шунчаки тўпни юмалатишдан бошқа нарса дейиш қийин. На португаллар, на поляклар таваккал қилишни исташмади. Шунинг учун асосий вақтнинг сўнгги 10-15 дақиқасини ўтказиб юборса ҳам бўлар эди. Зерикарли бўлди.

Қолган икки 15 дақиқалик қўшимча вақт ҳам қизиқарли бўлиши кутилмаётган эди. Жамоалар ёпилиб олиб, энг кўпи билан 4-5 футболчи бўлиб хужумлар уюштиришди, қолганлар эса мудофаада қолди.

Қайтараман, жуда зерикарли бўлди.

Чунки одатда плей-офф босқичи ҳар қандай футбол байрамида алоҳида бир босқич бўлади. “Алоҳида” деганда, қизиқарли бўлмайди деган маъно бор. Бу кўпроқ болаларнинг “ким биринчи киприк қоқади” ўйинини эслатади. Қиприк қоқдинг – ютқаздинг! Ҳимояда хатога йўл қўйдинг – ўйинни бой бердинг...

Бундан бошқаси эмас.

Шу сабабли, ўйиндан кейинги пенальтилар сериясини асосий вақтнинг 65-дақиқасидан бошлаб башорат қилиш мумкин эди.

Келинг, энди мақола бошида ёзган мавзумизга қайтайлик. Савол: ким ҳозир “ўқ бир жойга икки марта тегмайди”, деб айта олади? Жавоб: Ҳеч ким!

Португалия, 1/8 финалда Хорватия билан ўйинда бўлгани каби, юмшоқ қилиб айтганда, бўлмағур ўйин кўрсатган ҳолда кейинги босқичга чиқдилар. Кеча тунда Польша билан ўйинда португалларга яна омад кулиб боқди.

Тўғри, Роналду яхши ва тезкор ўйнади, лекин умуман олганда португаллар ўйинини арзирли дейиш қийин. Биз, ишқибозлар, ушбу жамоанинг кейинги ўйинини чиройли футбол кўриш умидида сабрсизлик билан кутмоқдамиз. Улар эса, плей-оффда ўта прагматик ўйин кўрсатадилар. Кўп ҳолларда эса, прагматиклик ва чиройли футбол бир бирига мос тушмайдиган тушунчалар.

Ва яна мияда “қим ҳозир ўқ бир жойга икки марта тегмайди?” деб айта олади, деган савол туғилади.

Эслатиб ўтамизки, Евро-2016нинг ярим финалига чиқиш учун 1 июлда Лиллда Уэльс ва Бельгия термалари, 2 июлда Бордода Италия ва Германия, 3 июлда Сен-Денида Исландия ва Франция майдонга тушадилар.

Евро-2016нинг яримфинал ўйинлари 6 июлда Лионда ва 7 июлда Марсел шаҳарларида бўлиб ўтади. Учинчи ўрин учун ўйин эса умуман ўтказилмайди.

Чемпионатнинг финал ўйини 11 июлда “Стад де Франс” стадионида бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: