Евро-2016: Finita la dell'Islanda ёки исландча концерт якунига етди

Дата: 11:39, 04-07-2016.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Тўлқин Ташимов. Кеча кечаси Тошкент вақти билан соат 00.00да Париж атрофидаги “Стад де Франс” стадионида Евро-2016 турнири 1/4 финалининг сўнгги ўйини бўлиб ўтди. Унда Исландия ва Франция термалари қарама қарши келдилар. Ўйинда 5:2 ҳисоби қайд этилиб, finita la dell'Islanda ҳодисаси содир бўлди. Маълумот ўрнида, луғатлар ушбу иборани “нохуш якунланган иш” деб тушунтиради...

Ёки, бошқачасига айтганда, “концерт тугади”.

1/8 финалда Англия термасини яксон қилиб, Уэйн Руни ва унинг шерикларини ўйларига қайтариб юборган Исландия термасининг Евродаги шавкатли қўшиғи валлийлик мухлисларни хурсанд қилди. Мухлислар футбол ватани устидан қозонилган ғалабадан бошлари кўкка етганига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Айниқса, бу ғалабадан инглиз футболчиларининг севган қизлари мамнун бўлишганини тахмин қилиш мумкин: улар йигитларини соғинишга ҳам улгурмадилар ҳисоб. Аламли, лекин ўладиган даражада эмас...

Аслида, Германия-Франция ўртасидаги яримфинал – бу шунчаки ўйинлардан эмас ва ҳар қандай футбол байрамини безашга қодир. Агар Германия-Исландия қарама қаршилиги бўлганидачи? Бу ўйин ҳам кутилмаган ўйин бўлар, лекин унчалик қизиқарли бўлмас эди.

Ҳар қандай бизнесда бўлгани каби, футболда ҳам баландпарвоз ва чиройли ёрлиқлар катта аҳамиятга эга. Шубҳасиз, журналистлар турли ногаҳоний нарсаларни севмасликлари мумкин эмас. Ҳатто барча ишларини ташлаб қўйиб шу каби мўъжизавий ҳодисаларни махсус кутиб ўтирадилар.

Лекин кутиш бошқа – бунга гувоҳ бўлиш бошқа.

Шу сабабли, бутун дунё футболи ва майдондаги томоша учун ҳақ тўлайдиган ишқибозлар учун Германия-Франция яримфинали Германия-Исландия яримфиналидан кўра афзалроқ. Ва кейин, ҳар қандай эртак одатда бахтли якун билан тугайди.

Исланд эртагида ҳам худди шундай ҳодиса содир бўлди.

Исландия термасининг турнирдаги фантастик иштирокидан кейин дунёнинг катта қисми ушбу мамлакат қаерда жойлашгани, унинг миллий анъаналари қандайлиги,бу ерда ким яшаши, нима билан шуғулланиши, табиати қандайлиги ва бошқа кўплаб маълумотларни билиб олди. Яъни, футбол термаси туризм ва мамлакатни оммалаштириш учун барча исланд туристик компаниялари бутун фаолиятлари вақтида қилолмаган ишни амалга оширди.

Мана нега ҳар қандай мамлакатда футболни ривожлантириш керак.

Дидье Дешам шогирдларига келсак, ушбу ўйин улар учун мазкур Евродаги энг осон ўйин бўлди. Энди бир кун олдин ўйнаган Германияга қарши келиш учун кучларни сақлаб қолиш, асабларни бузиб қўймаслик ва совуққонликни сақлаб қолиш муҳим! Лекин совуққонлик ва французлар бир бирини инкон қилувчи тушунчалардир…

Агар Гризманн, Пайет ва Жиру чин дилдан ўйнаб, майдонда ҳақиқий ижод қилишса, Мюллер, Кроос ва Гомеслар ақлларини ишлатиб ўйнайдилар, максимал даражада аниқ ҳаракат қиладилар ва хужумни қандай ривожлантиришни биладилар.

Лекин бу кейинги бир превью учун мавзу…

Эслатиб ўтамизки, Евро-2016нинг чоракфинал ўйинларидан сўнг яримфинал ўйинлари иштирокчилари номлари маълум бўлди: 6 июлда Лионда Португалия ва Уэльс термалари, 7 июлда Марсел шаҳрида Германия ва Франция термалари майдонга тушадилар. Учинчи ўрин учун ўйин эса умуман ўтказилмайди.

Чемпионатнинг финал ўйини 11 июлда “Стад де Франс” стадионида бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: