Евро-2016: Германия, Польша ва Шимолий Ирландия “С” гуруҳида, Испания, Хорватия ва Чехия эса “D” гуруҳида плей-оффга чиқиш учун беллашади

Дата: 15:31, 21-06-2016.

Тошкент. 21 июн. ЎзТАГ – Тўлқин Ташимов. Германия, Польша ва Шимолий Ирландия “С” гуруҳида, Испания, Хорватия ва Чехия эса “D” гуруҳида плей-оффга чиқиш учун беллашади. Туркия эса Евро 2016да курашни давом эттириш учун фақат назарий имкониятларга эга.

Тошкент вақти биланг соат 21.00да Шимолий Ирландия-Германия ва Польша-Украина термалари майдонга тушадилар.

Қизиғи, биринчи ўйиндан сўнг гуруҳдаги энг кучсиз жамоа сифатида (Россия ва Туркия билан бирга) тахмин қилганим ирландлар (ҳозирча уларда 3 очко) бундестим устидадан ғалаба қозонишса, гуруҳда биринчи ўринни эгаллаши мумкин. Агар Польша маънавий жиҳатдан “синдирилган” Украинани енгса, 7 очко билан Шимолий Ирландияни иккинчи ўринга суриб қўйиши мумкин.

Германия ва Украина мағлубияти вариантларини кўриб чиқар эканман, нега юқоридаги жамоалар ғалабасини тахмин қилмаяпман?

Тўғрисини айтсам, немисларнинг ғалабаси – бу оддий тахминдан анча юқори нарса. Жамоа шунчалик кучли ва барқарорки, ирландларга фақат атайлаб ютқазиб қўйиши мумкин. Ҳатто дуранг ҳам Мюллер ва компанияни плей-оффга чиқаради. Лекин бу Германия бош тренери Йоахим Лев учун ёмон натижа. Икки ўйиндан кейин умумий ҳисобда 0:4 ҳисобида бой бераётган Украина ҳеч нимани ўйламай, футболдан завқ олиши мумкин.

Соат 00.00да Хорватия-Испания ва Чехия-Туркия ўйнайди.

Катта ҳисобда хорват ва испанлар биринчи ўрин учун беллашадилар. Агар Иньеста ва жамоасига дуранг ҳам етарли бўлса, Хорватия албатта ғалаба қилиши зарур. Жамоалар ўйини сифатига баҳо берар эканмиз, бир ҳолатга эътибор қаратишимиз зарур. Испания олдинги икки ўйинда икки услубдаги ўйин намойиш қилди. Булар марказда узоқ тўп узатиш асосида жарима майдони атрофида рақиб кучсиз нуқталарини қидириш ва ҳимоячилар орасида кескин тўп узатишларга асосланган тезкор ўйин услубларидир.

Ўйин даражаси бўйича Испания, албатта, кучлироқ.

Ўз навбатида, Хорватия Туркияга қарши (1:0) ажойиб ва Чехияга қарши ғалати (2:2) футбол намойиш қилди. Агар Анте Чачича шогирдлари Чехияга қарши ўйинда бир оз бўшашсалар, испанлар бундан фойдаланиб қоладилар.

Лука Модрич ва Иван Ракитич Ўйин сифати бўйича испанлар ярим ҳимояси билан бемаолол беллашиши мумкин. Уларнинг Давид де Хеа дарвозаси олдига қулай тўп узатиш имкониятлари кўп жиҳатдан Сильва, Бускетс, Коке ва Фабрегаснинг қаршилик кўрсатишига боғлиқ.

Чехия (1 очко) ва Туркия (0 очко) ўз муаммоларини ҳал қилиш билан машғул бўладилар. Агар чехлар енгишса, 4 очко билан плей-оффга чиқиш учун яхши имкониятларга эга бўладилар. Агар Туркия ғалаба қилса, 3 очко билан кейинги босқичда қатнашиш учун назарий имкониятни қўлга киритади.

Лекин шуни тан олиш зарурки, айнан Туркия гуруҳдаги икки ўйиндан сўнг турнирдаги энг паст футбол даражасини кўрсатди. Ҳатто Россия ҳам ундан яхшироқ ўйнади.

Эслатиб ўтамизки, Европа чемпионатининг финал турнирида илк маротаба 24 миллий терма қатнашмоқда. Улар олти гуруҳга бўлинган. Гуруҳ турнирининг сўнгги ўйинлари 22 июнда ўтказилади. 1/8 финалга гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринларни олган термалар, шунингдек, учинчи ўринни олган тўртта энг яхши жамоа чиқади. 1/8 финал ўйинлари 25-27 июнда, 1/4 финал ўйинлари 30 июндан 3 июлгача ўтказилади. Яримфинал ўйини 6 июлда Лионда ва 7 июлда Марсел шаҳарларида бўлиб ўтади. Учинчи ўрин учун ўйин эса умуман ўтказилмайди.

Чемпионатнинг финал ўйини 11 июлда “Стад де Франс” стадионида бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: