Евро-2016: Сенсация юз бермади
Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – Тўлқин Ташимов. Ҳеч қандай сенсация юз бермади: Франция, Германия ва Бельгия Евро-2016 1/4 финалига чиқдилар.
Тошкент вақти билан соат 18.00да бошланган Франция-Ирландия ўйини бошида учбайроқлилар ҳалиям ўзларининг психологик комплексларидан халос бўлмагандек кўринди. Чунки телевизор экранидан бир оз чалғиш Ирландиянинг голи билан якунланди: 1:0.
Қизиғи, агар бўлаётган воқеа моҳиятни акс эттирмаса, ўз жарима майдонида қоидани бузишни нодонлик дейиш мумкин. Хусусан, Погба нега ўз дарвозасига югуриб келганини тушуниш мумкин: чунки замонавий футболда ҳам мудофаа, ҳам хужумда бутун жамоа қатнашади. Аммо, нега у ирланд ўйинчига орқасидан хужум қилганини тушуниш жуда қийин.
Французлар бутун биринчи тайм давомида азобландилар. Улар ўз ўйинларини топишга ҳаракат қилган ҳолда ўйинчиларнинг жойларини алмаштирдилар, хужум устиворликларини ўзгартирдилар, лекин булар бари иш бермади.
Ва фақат иккинчи таймда эса уларга етмай турган нарса тезлик ва тезкор тўп узатиш эканлиги маълум бўлди.
Антуан Гризманнинг бутун терма реактив ўйини натижаси бўлган икки голи (Франция фойдасига 2:1) мезбонларга Евро 1/8 финалига ўтишга имкон берди. Лекин ҳамон жамоа оптимал таркибни топди дейиш мушкул.
Соат 21.00да эса Германия Словакияни “майдалаб” ташлади (3:0).
Немислар ўйинда устунликка эга бўлишди, десак, ҳеч нима демаган бўламиз. Улар барча жиҳатдан яхши ўйин кўрсатдилар. Агар Франция термаси бош тренери Дидье Дешамнинг ўйинчи алмаштириши кўпинча натижа бермаса, Германия термаси бош тренери Йоахим Левнинг бу борадаги қарорлари ҳар доим ўзини оқлайди. Гетцени Дракслерга алмаштирган Лев бу сафар ҳам ҳақ бўлиб чиқди. Айнан Дракслернинг моҳирона ўйини бундестим ўйинининг безаги бўлди.
Агар ўйин бошида кўпчилик словаклар немислар босимига бардош берадими, деб ўйлаган бўлса, беш дақиқалардан сўнг мухлисларда фақат словаклар қанчалик йирик ҳисобда ютқазадилар, деган савол қолди холос.
Лев шогирдлари эса ишончли ва кучли ўйин кўрсатдилар. Рақиб ўйинчилари улар томонига деярли ўтмади ҳисоб. Словакларнинг камдан кам хужумларидан ҳеч бир натижа чиқмади.
Соат 00.00да Бельгия термаси Венгрияга қарши ўйинда ниҳоят уйқудан уйғонди дейиш мумкин (4:0).
Эден Азарнинг венгрлар билан ўйиндаги кўрсатганларини фақат юқори даражадаги санъат дейиш мумкин.
Бельгия, худди Германия каби рақибини янчиб ташлади.
Бельгияликларнинг ўйини қовушди. Тезкор хужумлар аниқ тўп узатишлар ва зарбалар билан якунланди. Эденнинг чиқишлари эса рақиб термасининг даражаси анча паст эканлигини кўрсатиб қўйди.
Агар Бельгия термаси бош тренери Марк Вильмотс гуруҳда кучини сарфламасдан ўйнаш, кейинги босқичга эса оптимал формада етиб келишни олдиндан режалаштирган бўлса, унга фақат қойил қолиш керак!
1/8 финал ўйинларидан кейин хулоса ўрнида немислар ва бельгияликлар юқори даражадаги ўйин намойиш қилдилар, французларда эса бу жиҳат фақат шаклланмоқда, деб айтиш мумкин.
Дидье Дешам учун эса асосийси – 1/4 финалга чиқиш…
Эслатиб ўтамизки, 1/4 финал ўйинлари 30 июндан 3 июлгача ўтказилади. Яримфинал ўйини 6 июлда Лионда ва 7 июлда Марсел шаҳарларида бўлиб ўтади. Учинчи ўрин учун ўйин эса умуман ўтказилмайди.
Чемпионатнинг финал ўйини 11 июлда “Стад де Франс” стадионида бўлиб ўтади.


