Евроиттифоқ ўзбек кинологларини ўқитишни молиялаштиради

Дата: 20:57, 15-11-2016.

Тошкент. 15 ноябр. ЎзТАГ – Бугун Тошкентла Ўзбекистон чегара муассасалари кинологлари учун Евроиттифоқ томонидан молиялаштирилаётган уч кунлик тренинг бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тренинглар Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиши махсус дастури доирасида бўлиб ўтади. Унда Миллий хавфсизилик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш хизмати ва Давлат божхона қўмитаси кинологлари хизмат итларидан фойдаланиш бўйича илғор замонавий тажриба билан танишадилар, ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар”, - деб таъкидлашди ЕИ Ўзбекистондаги Делегациясида.

Тренинг Латвия Давлат чегарани қўриқлаш коллеги Кинологик маркази катта инспектори Евгений Гаркул раҳбарлигида ўтади.

Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиши махсус дастури 2003 йилда бошланган. 2003-2014 йилларда ЕИ унга 33,6 млн ажратган. 2015-2018 йилларда дастурнинг турли босқичлари учун деярли 5 млн евро тақдим этилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: