Евроиттифоқ Ўзбекистон ва бошқа давлатлар билан Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун меҳнат бозори статистикаси тажрибасини ўртоқлашди

Дата: 14:56, 13-07-2017.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Евростат Литванинг Вилнюс шаҳрида Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун меҳнат бозори статистикаси бўйича семинар ташкил этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу семинарда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Литва, Молдова, Тожикистон, Ўзбекистон, Украинадан келган миллий статистика идоралари мутахассислари ва 3 нафар халқаро экспертлар иштирок этдилар.

Мазкур семинарда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Демография ва меҳнат статистикаси бошқармаси бош мутахассиси А.Таирова иштирок этди.

Давлат статистика қўмитасининг маълумотига кўра, семинарнинг асосий мақсади меҳнат бозори статистикаси соҳасида Европа иттифоқи тажрибаси билан танишиш, меҳнат бозори статистикаси маълумотларини йиғиш ва тайёрлашда Европа ва халқаро стандартлардан кенг фойдаланишни муҳокама қилиш ҳамда миллий статистика идораларининг тажрибаларини ўрганишдан иборат бўлди.

Семинар доирасида меҳнат бозори статистикаси, ишчи кучи кузатувлари, бўш иш ўринлари, иш ҳақи ва меҳнат харажатлари статистикасини ўрганиш ҳамда идоравий мўлумотлар манбаларидан фойдаланиш муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: