Еврокомиссия вице-президенти Федерика Могерини бошчилигидаги ЕИ делегацияси Ўзбекистонга келмоқда

Дата: 16:31, 26-03-2018.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ – 26-март куни Еврокомиссия вице-президенти, Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини бошчилигидаги Европа Иттифоқи делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат идораси раҳбари Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференция ва “Марказий Осиё-Европа Иттифоқи” форматидаги вазирлар йиғилишида иштирок этади”, - дейилади хабарда.

ЕИ делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши режалаштирилмоқда.

Сурат манбаи: http://www.ilprimatonazionale.it/esteri/juncker-nomina-barnier-federica-mogherini-17354/

Янгилик билан ўртоқлашиш: