Еврокомиссия Ўзбекистон фуқаролари томонидан шенген визаси олиш учун зарур хужжатлар рўйхатини янгилади

Дата: 12:37, 19-09-2014.

Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ – Еврокомиссия Ўзбекистон фуқаролари томонидан шенген визаси олиш учун зарур хужжатлар рўйхатини янгилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хужжатлар рўйхати ЕИ сайтида эълон қилинган.

Ушбу рўйхат шенген визаси олишни истаган барча аризачилар тақдим этишлари зарур бўлган тасдиқловчи, шунингдек, ташриф мақсадидан (транзит, туризм, меҳмондорчилик ташрифи, бизнес, даволаниш ва ҳ.к.) келиб чиққан ҳолда тақдим этиладиган хужжатлар рўйхатидан иборат.

Тақдим этилиши шарт бўлган хужжатлар рўйхатида ариза берувчининг турар жойидан маълумотнома, олдиндан брон қилинган бориш ва қайтиш билети, аризачида зарур молия маблағлари мавжудлигини тасдиқдовчи хужжат, ташриф муддати давомида яшаш жойи мавжудлигини тасдиқловчи исбот ва Ўзбекистонда қариндошлик алоқалари мавжудлигини тасдиқловчи хужжатлар бор.

Бундан ташқари, баъзи ҳолатларда аризачилардан қўшимча хужжатлар талаб қилиниши ёки аксинча, баъзи хужжатлар талаб қилинмаслиги мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: