Европа инвестиция банки Ўзбекистонда ўз фаолиятин бошлади

Дата: 15:12, 16-10-2017.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – Ўтган жума, 13 октябрда Вашингтонда (АҚШ) Ўзбекистон Республикаси ва Европа инвестиция банки (ЕИБ) ўртасида ҳамкорлик келишувининг имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Европа Иттифоқининг Тошкентдаги делегацияси маълумотига кўра, келишув банкнинг Ўзбекистонаги фаолиятининг ҳуқуқий асослари, молия ва техник кўмаги тақдим этишни кўзда тутади.

Эндиликда ЕИБ давлат ва хусусий тармоқнинг давлат инфратузилмалари, энергетика, энерго самарадорлик каби соҳалардаги турли лойиҳалари, шунингдек, бизнес ривожини қўллаб қувватлаши мумкин.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги ЕИБ билан ҳамкорлик қилаётган тўртинчи давлат.

Шу каби келишувлар Қозоғистон, Қирғиз Республикаси ва Тожикистон билан имзоланган. Шу имзолашлардан кейин 700 млн евродан зиёдлик кўмак берилган.

ЕИБ гуруҳи томонидан бериладиган кредитлар Осиё учун 2014-2020 йилларга мўлжалланган кредит ҳисобидан берилмоқда. Бундан 182 млн евро Марказий Осиёда фойдаланиш учун ажратилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: