Европа Иттифоқи 2015 йил охирига бориб афғон авиакомпанияларининг учишларига чекловни олиб ташлаш ниятида

Дата: 16:11, 19-05-2015.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – Жума куни Афғон транспорт ва фуқаролик авиацияси (MoTCA) вазирлиги Европа Иттифоқи 2015 йил охирига бориб афғон авиакомпанияларининг учишларига чекловни олиб ташлаш ниятида эканлигини эълон қилди, деб хабар беради Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ).

Афғон авиакомпанияларининг учишларига чеклов 2010 йилда ушбу мамлакат 1972 йилги авиақўлланмаларни янгилай олмагани ва Фуқаролик авиациячи бошқармаси ташкил эта олмаганидан кейин қўйилган эди.

Вазирлик амалдорлари маълумотларига кўра, Афғонистон ЕИ томонидан қўйилган барча талабларни бажарган. Ушбу шартлар мустақил фуқаролик аивацияси маъмуриятини ташкил этиш, афғон аивациясиси ҳақида қонун қабул қилиш, АИР авиакомпаниялари флотни бошқариш учун хорижий операторлани ёллай олиши учун стандартизациялаш кабиларни кўзда тутган эди, деб ёзади wadsam.com бизнес-портали.

Эслатиб ўтамизки, чекловдан асосан Афғонистондаги Франкфуртга ҳафтасига беш марта учувчи янги Safi хусусий авиакомпанияси зарар кўрган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: