Европа Иттифоқи Ислом Каримовнинг ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдаги ролини тан олди

Дата: 22:18, 06-09-2016.

Тошкент. 6 сентябр. ЎзТАГ – Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили элчи Петер Бурьян Ўзбекистон ҳукумати томонидан яқинда вафот этган мамлакатнинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг хотирасига бағишланган тадбирда қатнашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЕИ  Тошкентдаги Делегацияси маълумотларига кўра, П.Бурьян Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Юксак вакили Федерики Могерини номидан ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов ва Сенатнинг халқаро муносабатлар бўйича қўмитаси раиси Содиқ Сафоевга таъзия билдирди.

П.Бурьян расмий таъзияномалар китобида ҳам ёзув қолдирди.

Дипломат 1996 йилда имзоланган ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик келишуви тарафдори бўлган Ислом Каримовнинг ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдаги ролини тан олди. Хужжат бугунда ҳам амалда.

П.Бурьян яна бир марта ЕИ иккитомонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон халқига мамлакатни ривожлантиришда кўмаклашиш, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳудудда тинчлик ва хавфсизлик мақсадларида ҳамкорликни давом этириш тарафдорилигини яна бир марта тасдиқлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: