Европа иттифоқи Марказий Осиё бўйича янги махсус вакил тайинлади

Дата: 11:08, 17-04-2015.

Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ – Европа иттифоқи кенгаши Марказий Осиё бўйича янги махсус вакил тайинлади. Бу лавозимга Словакиялик дипломат Петер Буриан лойиқ кўрилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У ўз лавозимига 2015 йил 15 апрелда киришиб, 2016 йил 30 апрелга қадар ишлайди.

П.Бурианнинг асосий вазифаси Европа иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида сиёсий мувофиқлаштирувни яхшилаш, Европа иттифоқининг ҳудуддаги стратегияси бажарилишини доимий назорат қилиш ва Марказий Осиёдаги ҳавфсизликни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Маълумот ўрнида, П.Буриан бундан олдин 2012 йил апрелдан бошлаб Словакия ТИВ давлат котиби, АҚШда элчи, Словакиянинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги вакили вазифаларида ва БМТнинг ўзида ишлаган.

Бундан олдин Европа иттифоқининг Марказий Осиёдаги махсус вакили вазифасини Янош Херман бажариб келаётган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: