Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон Савдо ва инвестициялар бўйича кенгаш ишини йўлга қўядилар

Дата: 10:23, 16-02-2016.

Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи ярмида Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон савдо иқтисодий муносабатларни ривожлантириш учун янги майдонча – Савдо ва инвестициялар бўйича кенгаш ишини йўлга қўядилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кенгашнинг илк йиғилишини 2016 йилнинг биринчи ярми якунигача ўтказиш режалаштирилган. Бугун Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон савдо бўйича анча яхши кўрсаткичларга эга, лекин фойдаланилмаган имккониятлар ҳам катта. 2015 йил бўйича маълумотлар ҳал эълон қилингани йўқ. Савдо бўйича Еврокомиссия Директорати маълумотига кўра, 2014 йилда Европа Иттифоқи Ўзбекистонга 1,6 млрд евролик товар ва хизматлар экспорт қилган, ўзбек товар ва хизматлари импорти эса 233 млн еврони ташкил этган”, - деб таъкидлашди ЕИ Ўзбекистондаги ваколатхонасида.

Янги таркибнинг номи рамзий бўлиб, ҳали ўзгариши мумкин. Унинг асосий вазифаси – Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон хусусий тадбиркорлиги ва давлат органлари билан мулоқотни йўлга қўйишдан иборат. Ушбу ҳамкорлик шакли ҳам европа, ҳам маҳаллий амалдорларга бизнеснинг қийинчиликлари ҳақида биринчи қўлдан хабардор бўлишга имкон бериши зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: