Европа Иттифоқи Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда
Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини етакчи ғарб ноу-хау ва технологияларини ўзлаштириш ҳисобига модернизация қилиш бўйича лойиҳа бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Лойиҳа Германия халқаро ҳамкорлик жамияти, франциянинг Adecia ташкилоти, италиянинг AIA ва болгариянинг CEED ташкилотлари амалга оширмоқда.
“Лойиҳанинг умумий қиймати 9,3 млн евро. У 2018 йил охиригача давом этади ва ўзбек бозорини европа қишлоқ хўжалик товар ва ҳизматларига очишга имкон беради, шунингдек, Ўзбекистон фермер хўжаликларига француз ноу-хау ва технологияларидан фойдаланиш имконини яратади”, - деб таъкидлашди Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасида.
Келаси йилда лойиҳанинг техник иқтисодий асосномаси ишлаб чиқилади. 2017 ва 2018 йилларда иккинчи босқичда синов лойиҳаларни амалга ошириш учун конкрет фермер хўжаликлари ва давлат муассасалари танлаб олинади. Уларга ускуналар сотиб олиш ва ходимларни ўқитиш, сифат ва ветеринар хизматлар устидан назоратни яхшилаш учун маблағлар ажратилади.