Европа иттифоқи Ўзбекистон ижобий ўзгаришларни кўрди

Дата: 16:44, 11-11-2016.

Тошкент. 11 ноябр. ЎзТАГ – Европа иттифоқи Ўзбекистон ижобий ўзгаришларни кўрди. Бу ҳокимиятнинг суд ислоҳотини ўтказиш ва коррупцияга қарши кураш бўйича ҳаракатларида акс этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ЕИ мамлакатдаги ваколатхонаси хабарига асосланган ҳолда.

“ЕИ Ўзбекистоннинг қонунчиликни модернизация қилиш, масалан, бўлажак суд ислоҳотини ўтказиш ва коррупцияга қарши кураш бўйича қонун лойиҳалари ва бизнес муҳитни яхшилаш бўйича сезиларли ҳаракатларини қайд этди”, - дейилади хабарда.

“ЕИ ЕХҲТ Ўзбекистондаги 4 декабрга белгиланган президентлик сайловларини кузатиш бўйича тўлақонли миссияси таклиф этилишини қутлайди”, - деб таъкидашди ваколатхонада.

Эслатиб ўтамизки, 8-9 ноябрда Брюсселда Ўзбекистон ва Европа иттифоқи адлия, ички ишлар, инсон ҳуқуқлари ва ёндошмасалалар бўйича қўмитанинг 13-йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон делегациясига республика адлия вазирининг ўринбосари Нодир Жўраев, ЕИ делегациясига Европа ташқи ҳаракатлар хизматининг Марказий Осиё бўйича раҳбари Тойво Клаар бошчилик қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: