Европа Иттифоқи Ўзбекистон ва Қозоғистонда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш лойиҳасини амалга оширмоқда

Дата: 20:08, 15-03-2014.

Тошкент.  15 март. ЎзТАГ – Тошкентда халқаро “Ҳудудларга инвестиция - рақобатбардош давлат асоси” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Европа Иттифоқи лойиҳани молиялаштиришга 418 минг евродан ошиқ маблағ ажратади. Ушбу пуллар Ўзбекистон ва Қозоғистонда кичик бизнес салоҳиятини яхшилаш йўли билан бизнес муҳитни яхшилаш ва ҳудудий иқтисодий интеграцияга йўналтирилади”, - дея қайд этди ўзбек томонидан лойиҳа ҳамкори Иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш марказидаги манба.
Лойиҳанинг асосий бенефициарлари қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва агробизнес соҳасида фаолият юритаётган кичик корхоналар бўлишади. Лойиҳа доирасидаги тадбирлар кичик бизнеснинг молия бозорларидан фойдаланиш имкониятини яхшилаш ва ҳудудлардаги сармоявий муҳитни такомиллаштиришга қаратилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: