Европа Иттифоқи Ўзбекистонга қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришга 168 млн евро ажратишни режалаштирмоқда

Дата: 17:15, 10-10-2014.

Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – Яқин 7 йилда Европа Иттифоқи Ўзбекистонга қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришга 168 млн евро ажратишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Европа Иттифоқи Ўзбекистонга Бутунжаҳон савдо ташкилотига киришини қўллаб-қувватлаш ниятида. Ўтган йили Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси 1,65 млрд еврога етди. Ўзбекистоннинг катта ички бозори ва ҳукуматнинг саноат ишлаб чиқариши ва маҳсулдор қишлоқ хўжалигига асосланган иқтисодий ривожланиш дастури мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда иккитомонлама иқтисодий муносабатларни тараққий топтириш салоҳияти жуда катта”, – деб таъкидлашди ЕИнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: