Европа Иттифоқи Ўзбекистонга сув таъминотини яхшилаш учун 12 млн евро ажратди

Дата: 15:15, 16-02-2016.

Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – Европа Иттифоқи Ўзбекистонга ҳудудларда сув таъминотини яхшилаш, миллий даражада сув ресурсларидан фойдаланишни бошқариш самарадорлигини ошириш учун 12 млн евро ажратди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу маблағлар беғараз тарзда берилади. Лойиҳа 4 йил давомида 2020 йилгача амалга оширилади. Дастур доирасида сув соҳасида қонунчиликка кўмаклашиш бўйича ташкилотларнинг институционал ва эксперт салоҳиятини ошириш, маълумотлар ва тажриба алмашинувини яхшилаш, миллий дастур ва стратегия яратиш кўзда тутилган”, - деб таъкидлашди ЕИ Ўзбекистондаги Делегациясида.

Бундан ташқари, европаликлар бу ерга сувдан фойдаланиш, энергия самарадорлиги ва тупроқ ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича кенг тажрибаларини олиб келиши ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамизки, 2007-2010 йилларда Ўзбекистонга беғараз тарзда 28,6 млн евро, 2011-2013 йилларда 42 млн евро ажратган, 2020 йил охиригача яна 168 млн евро ажратишни режалаштирган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: