Европа иттифоқи Ўзбекистонни ЕХҲТнинг сайловлар бўйича тавсияларини тўлиқ бажаришга чақирди

Дата: 16:04, 01-04-2015.

Тошкент. 1 апрел. ЎзТАГ – Европа иттифоқи Ўзбекистонни Европа ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) сайловлар бўйича тавсияларини тўлиқ бажаришга чақирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ЕИ дипломатияси вакилининг баёнотига асосланган ҳолда.

“Биз ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчиларининг бошланғич хулосаларини маълумот ўрнида қабул қилдик”, - деб таъкидланади баёнотда.

“Афсуски, ДИИҲБнинг олдинги тавсиялари Ўзбекистон ҳукумати томонидан фақат қисман амалга оширилди. ЕИ яна ушбу муҳим тавсияларни тўлиқ бажаришга чақиради”, - дейилади матбуот релизида.

ЕИ ўзбек ҳукуматининг кўплаб маҳаллий ва халқаро кузатувчиларни таклиф қилишга интилишини тан олади ҳамда ҳокимиятни қонунбузилиш ҳоллари, хусусан, йиғинлар ва сўз эркинлиги борасидаги асос ҳуқуқлар бўйича юқоридаги каби ҳолатларни ҳал қилишга чақиради.

Ўзбекистон президенти сайловлари рақобатсиз шароитларда бўлиб ўтди, деди душанба куни ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси чекланган кузатувчилар миссияси раҳбари Каетана де Зулуета.

Ўзбекистонда президентлик сайловлари 29 мартда бўлиб ўтди. Унда тўрт номзод иштирок этди. Хусусан, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги президент Ислом Каримов, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ҳотамжон Кетмонов, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Акмал Саидов, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Наримон Умаровлар сайловларда иштирок этди. Бошланғич маълумотларга кўра Каримов давлат раҳбари сайловларида 90,39% натижа билан ғалаб қилган. Саидовга 3,08%, Кетмоновга 2,92%, Умаровга 2,05% сайловчилар овоз берганлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: