Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг ислоҳотларини қўллаб қувватлашни кучайтиришни режалаштирмоқда

Дата: 13:47, 28-01-2019.

Тошкент. 28 январ. ЎзТАГ – Европа Иттифоқи I ярим йиллик якунига қадар Марказий Осиё билан ҳамкорлик бўйича янги стратегияни қабул қилишни режалаштирмоқда, унда Ўзбекистоннинг ислоҳотларини қўллаб қувватлашни кучайтириш акс этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Стратегия Ўзбекистоннинг минтақавий интеграция жараёнларидаги етакчи роли, ЕИ, мамлакат ва Осиё қитъасининг бошқа давлатларини боғловчи транспорт, савдо ва транзит коридорлари лойиҳалари бўйича кўмагини кенгайтиришни акс эттиради.

Бу ҳақида 24 январ куни ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Петер Буриан бошчилигидаги делегация билан учрашувида сўз борди.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитасидан маълум қилишларича, делегация Ўзбекистон раҳбариятининг Афғонистондаги тинчлкни ривожлантиришга кўмак беришга қаратилган ташаббусларини алоҳида қайд этди.

ЕИ делегацияси Ўзбекистонда атроф муҳит, иқлим ўзгариши ва сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган “Европа иттифоқи – Марказий Осиё” халқаро конференцияси ишида иштирок этиш мақсадида ташриф буюрган.

Шунингдек, учрашув доирасида Ўзбекистонга ГСП+ мақомини бериш орқали ЕИ бозорларига киришини кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. ГСП+ ЕИ бозорларига 6 мингдан зиёд товарларни божларсиз олиб киришни кўзда тутади.

Европа томони қолган талаблар бажарилиши билан Ўзбекистонга ЕИга экспорт қилиш учун имёзли шароитлар тақдим этилишига ишончи билдирди.


Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: