Европа Иттифоқининг Федерика Могерини бошлиқ делегацияси Ўзбекистонга келмоқда

Дата: 13:39, 08-11-2017.

Тошкент. 8 ноябр. Европа Иттифоқининг Федерика Могерини бошлиқ делегацияси Ўзбекистонга келмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

  “2017 йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистонга Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Делегация таркибига Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича Европа комиссари Невен Мимица ва бошқа расмий шахслар киради”, - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида. 

Европа Иттифоқининг юқори мансабдор вакилларини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилиши режалаштирилган. 

ЕИ делегациясининг ташриф дастуридан Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” минтақалараро вазирлар учрашувида ва “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этиш ҳам ўрин олган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: