Европа Иттифоқининг Тожикистондаги ваколатхонаси раҳбари Ўзбекистон билан муносабатларнинг илиқлашувидан умид қилмоқда
Душанбе. 13 феврал. ЎзТАГ – Европа Иттифоқининг Тожикистондаги ваколатхонаси раҳбари элчи Хидайет Бишчевич CA-News нашрига берган интервьюсида Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан қўйилган қадамлар Роғун масаласини ижобий ҳал қилиш учун қулай муҳитни юзага келтиришига умид билдирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг яқиндаги саммити ва Ўзбекистон томонидан қўйилган илк қадамларни ўзаро ишончнинг янада мустаҳкамланиши бўйича ҳаракатлар билан қўллаб-қувватлаш зарур. Бу эса муносабатларнинг илиқлашуви, ўз навбатида, Роғун масаласини ижобий ҳал қилиш учун қулай муҳитни юзага келтиришидан жуда умидворман”, - деб баён қилди ЕИ ваколатхонаси раҳбари.
Х.Бишчевичнинг сўзларига кўра, ЕИ ушбу йўналишда ўз тажриба ва билимлари билан ёрдамлашишга тайёр. “Европада бизда бир неча шунга ўхшаш вазият – қўшнилар гидроэлектростанциялар қуриш масаласига бутунлай тескари қарашларга эга бўлган ҳолатлар бўлган эди. Биз ушбу масалаларни музокаралар йўли билан, масалан, Испания ва Португалия, Венгрия ва Словакия ўртасида, ҳал қилганмиз. Европанинг ушбу тажрибасидан нега фойаланиш мумкин эмас?”, - деб сўради дипломат.
Эслатиб ўтамизки, Роғун ГЭСи – Тожикистондаги Вахш дарёсида қурилаётган гидроэлектростанция бўлиб, Вахш каскади таркибига киради. Унинг қурилиш майдонлари Душанбедан 110 км шарқда жойлашган. Қурилишнинг ялпи қиймати $3 млрдга баҳоланмоқда.