Европа менежмент ва технологиялар мактаби ва Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди

Дата: 17:14, 10-07-2015.

Тошкент. 10 июл. ЎзТАГ – Тошкентда Европа менежмент ва технологиялар мактаби ва Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази ўртасида ҳамкорликка доир келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Келишув етакчи немис экспертларини Тошкентдаги Олий бизнес мактабига корпоратив бошқарув бўйича ўқитувчилар сифатида жалб қилишни кўзда тутади. Бундан ташқари, мазкур курсларнинг энг яхши ўзлаштирган тингловчилари учун етакчи герман компанияларида стажировкалар ташкил этилади”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида.

“Имзоланган хужжат корпоратив бошқарув соҳасида таълим жараёнини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Хусусан, маркетинг, корпоратив бошқарувнинг қонунчилик асослари, Германиянинг муваффақиятли компаниялари тажрибалари, шунингдек, немис компаниялари замонавий бошқарув услуб ва шаклларини жорий этиш орқали қандай муваффақиятга эришганликлари масалаларига асосий эътибор қаратилади”, – деб таъкидлади Европа менежмент ва технологиялар мактаби президенти Йорг Рохолл.

Янгилик билан ўртоқлашиш: