Европа тикланиш ва тараққиёт банки делегацияси Тошкентга етиб келди
Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – 28 сентябр куни Тошкент шаҳрига Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталя Ханженкова бошчилигидаги делегация етиб келди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
“Делегация ташриф дастуридан Олий Мажлис Сенати, ташқи ишлар, молия, иқтисодиёт, ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирликлари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасидаги учрашувлар ва музокаралар ўрин олган”, - дейилади хабарда.
Банк делегацияси Навоий шаҳрига ташриф буюриб, у ерда “Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кичик ва ўрта бизнес субъектлари билан ҳамкорлик механизмлари” тренинг-семинарида иштирок этади.