Европаликлар ўзбек мутахассисларига корпоратив бошқарув сирларини ўргатадилар

Дата: 11:29, 02-03-2015.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги делегация Германияга расмий ташриф буюриб, бу ерда йирик концерн ва компанияларнинг корпоратив бошқарув соҳасидаги тажрибасини ўрганди ва бошқа мамлакатларда қўлланадиган тизимларни солиштирма таҳлил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ташриф доирасида ўзбек делегацияси корпоратив бошқарув соҳасидаги жаҳондаги етакчи таълим масканларидан бири бўлган Берлиндаги Европа менеджмент ва технологиялар институти билан ҳамкорлик ҳақида шартнома имзолади. Ушбу шартномада Тошкентда республика корхоналари раҳбар ва мутахассилари учун корпоратив бошқарув соҳасида қисқа муддатли курслар ташкил этиш кўзда тутилган. Шунингдек, курсни битирганлар Германиянинг йирик акционерлик компанияларида малака оширадилар”, – деб таъкидлашди мамлакат Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: