Европаликлар Ўзбекистонда эко-танлов ўтказмоқдалар

Дата: 16:58, 03-06-2015.

Тошкент. 3 июн. ЎзТАГ – Германия, Франция, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихоналари ва Европа Итифоқининг делегациясининг қўшма ташаббуси билан Ўзбекистонда “Сув – бу ҳаёт” экологик конкурсини ўтказмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Франция элчихонасидан хабар қилишларича, танлов атроф муҳит ва барқарор ривожланишга бағишланган бўлиб, ҳар йили 17 июнда нишонланадиган Бутунжаҳон чўллашув ва қурғоқчиликка қарши кураш куни доирасида ўтказилмоқда.

Конкурсга юқоридаги мавзуга доир суратлар ёки расмлар қабул қилинади. Ижодий ишлар жорий йилнинг 10 июнга қадар қабул қилинади. Ғолибларни танлов ташкилотчилариннг сертификат ва совринлари кутади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: