Европарламент ЕИга экспорт қилинаётган ўзбек текстилига қўйилган чекловларни олиб ташлади

Дата: 15:34, 16-12-2016.

Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – Европа Парламенти Ўзбекистон билан ЕИ ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартноманинг “тўқимачилик протоколи”ни ратификация қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хужжат Ўзбекистондан текстиль маҳсулотларини импорт қилишда бож тўловларини камайтиришни кўзда тутади, бу эса ўз навбатида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида пахта ва текстиль маҳсулотлари савдосини енгиллаштиради”, - деб таъкидланади Европарламент матбуот хизмати хабарида.

Айни пайтда евродепутатлар Ўзбекистонни Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликни фаоллаштиришга, талабалар ва давлат хизматчиларини пахта теримига жалб қилишга чек қўйишга чақирди.

Бугунда Ўзбекистоннинг текстиль маҳсулотлари дунёнинг 50дан ортиқ давлатига, хусусан, ЕИ, МДҲ ва Лотин Америкаси, Жанубий Корея, Хитой, Сингапур, Эрон, Исроил, АҚШ ва бошқаларга экспорт қилинади. Кейинги йилларда Покистон, Грузия, Хорватия, Нигерия бозорлари ўзлаштирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: