Фақат Қашқадарё ва Сурхандарёда об-ҳаво ҳарорати 30 даражадан ошади

Дата: 11:53, 02-06-2014.

Тошкент. 2 июнь. ЎзТАГ – Фақат Қашқадарё ва Сурхандарёда об-ҳаво ҳарорати 30 даражадан ошади, Тошкент шаҳрида, вилоятида, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида шамол йўналишини ўзгартириши мумкин, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда ҳаво бир оз булутли бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с, момақалдироқ пайтида бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-17° илиқ, кундузи 25-27° иссиқ.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° атрофида, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзан 15-20 м/сгача чиқиб, ғарбдан эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 15-30° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзан 15-20 м/сга чиқади. Ҳарорат кечаси 13-18 илиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзан 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: