Фақат ноябрда Россияда ўзбек автомобиллари сотуви 66% пасайди

Дата: 15:53, 09-12-2014.

Тошкент. 9 декабр. ЎзТАГ – Фақат 2014 йилнинг ноябрида Россияда ўзбек автомобиллари сотуви 2013 йилнинг муқобил давридагига солиштирганда (5,619 минг) 66% пасайди (1,883 минг), дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Европа Бизнеси Ассоциацияси (АЕБ) матбуот релизига асосланган ҳолда.

Унга мувофиқ, “BAW” ва Peugeot” маркаларидаги автомобиллар сотуви сезиларли даражада қисқариб, навбати билан 59% (2014 йилда – 52, 2013 йилда – 126) ва 39% (2014 йилда – 1,505 дона, 2013 йилда – 2,478 дона) қисқарган.

Шу билан бирга, энг кўп сотилган автомобиллар сирасига “Lada” (2014 йилда – 30,402 минг дона, 2013 йилда – 36,509 минг дона), “KIA” (2014 йилда – 20,678 минг дона, 2013 йилда 17,399 минг дона) ва “Renault” (2014 йилда – 19,170 минг дона, 2013 йилда 17,7216 минг дона) маркалари кирди.

Эслатиб ўтамизки, илгари ЎзТАГ ўзбек-россия ҳакуматлараро комиссиясининг мажлисида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев Россияда ўзбек автомобиллари сотувчининг тушиб кетиши рубль девальвацияси ва россия автомобиль ишлаб чиқарувчиларини ҳимоя қилиш чоралари билан боғлиқлигини баён қилгани ҳақида хабар берган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: