Фақат Тошкентда июл ойида 98 хўжалик субъекти текширилади

Дата: 09:38, 12-06-2014.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ - Фақат Тошкентда июль ойида 98 хўжалик субъекти текширилади, дея хабар беради Ўзбек телеграфагентлиги (ЎзТАГ).

Республика Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тасдиқланган хўжалик субъектларини текшириш режа-графиги Давлат солиқ қўмитаси сайтида эълон қилинган.
Текширувлар жорий йилнинг 1 июлидан 31 июлига қадар ўтказилади.
Хусусан, Қорақалпоғистон бўйича 13, Бухоро вилояти бўйича 23, Қашқадарё вилояти бўйича 21, Сирдарё вилояти бўйича 4, Тошкент шаҳри бўйича 98та хўжалик субъектлари текширилади. Шунингдек, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги хўжалик субъектлари ҳам текширишдан ўтказилади.
Эслатиб ўтамизки, назорат қилувчи органлар реестрига мувофиқ, ҳозирда Ўзбекистонда хўжалик субъектларини текшириш имкониятига эга бўлган 34 орган мавжуд. Улар орасида Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бош бошқармаси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбектуризм” МКси ва бошқалар бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: