“Фабрика Качества” Ўзбекистондаги лойиҳасини амалга оширишга 3 млн евро маблағ киритади

Дата: 10:14, 19-05-2015.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – Россиянинг энг йирик гўштни қайта ишлаш корхоналаридан бири бўлган “Фабрика Качества” компанияси Ўзбекистонда қўшма корхона ташкил қилди, деб хабар қилади Газета.uz нашри.

ҚК Тошкент вилоятининг Паркент туманида гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича комбинат қурмоқда. Ҳозирда корхона биноси тикланиб ва коммуникацияларни ўтказиш ишлари бошланди.

Лойиҳага камида 3 млн евро инвестиция киритиш режалаштирилмоқда. ҚК кунига 20 тоннагача гўшт ва колбаса маҳсулотлари чиқариш ниятида. Маҳсулотнинг бир қисми экспорт қилинади.

Эслатиб ўтамизки, “Фабрика Качества” компаниялари гуруҳи (Самара вилояти) Россиянинг ўнта энг йирик гўштни қайта ишлаш корхоналаридан биридир. Ушбу марка остида дудланган ва пиширилган колбасалар, деликатеслар, ярим тайёр маҳсулотлар, тортлар, пишириқлар ва нон, тузланган ва дудланган балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: