ФАО ва Ўзбекистон ўсимликшуносликни интенсификация қилиш бўйича лойиҳани ишга туширдилар
Тошкент. 14 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва БМТ Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти (ФАО) Тошкентда ўсимликшуносликни интенсификация қилиш бўйича лойиҳани ишга туширдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад қишлоқ хўжалик экинларига ишлов беришнинг самарали услубларини жорий этиш йўли билан фермерлар рақобатбардошлигини оширишдан иборат.
“Ташаббус доирасида кўрсатилаётган техник кўмак пахта ва буғдой тизимларининг янги модели шаклланишига кўмаклашади. Бу эса қишлоқ хўжалиги маҳсулодорлигини ошириш жиҳатдан жуда катта аҳамиятга эга. Натижада, қишлоқ аҳолисининг фаровонлиги яхшиланади”, - деб таъкидлашди вазирликда.
Фермерларни ўқитишда ерни ҳимоя қилувчи ва ресурстежовчи деҳқончиликка урғу берилади.