Фаол оилалар учун имтиёзли кредитлар бўйича хонадонлар фақат “Камолот” тавсиясига кўра ажратилади

Дата: 17:54, 10-09-2014.

Тошкент. 10 сентябр. ЎзТАГ – Ижтимоий фаол оилалар учун имтиёзли кредитлар бўйича хонадонлар фақат “Камолот” Ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши тавсиясига кўра ажратилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу хонадонлар ҳукуматнинг 2014 йил 8 сентябрдаги мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ўз оилаларни мақсадли қўллаб-қувватлашни кўзда тутувчи қарорига мувофиқ барпо этилади. Бунга доир маълумот республика “Камолот” ижтимоий ҳаракати сайтида эълон қилинди.

Хужжатга мувофиқ, бунинг учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида янги кўпхондонли уйлар қурилади. Шу билан бирга, кўрсатилган ҳудудлардаги фойдаланилмаётган ва қуриб битказилмаган объектлар ёш оилалар учун кўпхонадонли уйлар сифатида реконструкция қилинади.

Хонадонларни сотиб олиш учун кредитлар 20 йилга 5 йил имтиёзли муддат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасига тенг кредит ставкасида берилади. Айни пайтда кредит бўйича бошланғич бадал кўзда тутилмаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: