Фаол UZ доменлари сони 17,7 мингдан ошди

Дата: 12:26, 04-04-2014.

Тошкент. 4 апрель. ЎзТАГ – 2014 йилнинг апрель ойи бошига келиб UZ ҳудудидаги фаол доменлар сони 17 мингдан ошиқни ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Uzinfocom компьютер ва ахборот технологиялари маркази маълумотларига кўра, сўнгги ой ичида UZ домен ҳудудидаги фаол доменлар сони 1,19% ошган ва 17,734 ташкил қилган. Бу, йилига 2,66% ўсиш деганидир.
Айни пайтда хостингли фаол UZ доменлари сони сўнгги ой ичида 0,06% камайган ва 12,66 минги ташкил этган. Хостинги Ўзбекистонда жойлашган иккинчи даражадаги фаол UZ доменлари сони 7,56 мингга тенг (ойлик камайиш миқдори 0,29%), UZ-CERTified дастури қатнашчилари сони 750тага тенг бўлди (ойлик ўсиш 1,49%).
ID.UZ тизими фойдаланувчилари сони 2014 йил мартидан бошлаб 10,12% ўсиб 84,98 мингга чиқди. Йиллик ўзгариш 10,12% тенг бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: