Фарғона автобусларида йўлкира тўлашнинг автоматлашган тизими жорий этилди

Дата: 11:25, 04-12-2018.

Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ – Фарғона шаҳри жамоат транспортида йўлкира тўлашнинг автоматлашган тизими жорий этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

TezCard МЧЖнинг хабар қилишича, йўловчилар картани махсус автобусдаги терминалга қўйишлари кифоя – у маблағларни ечиб олади.

Бундан ташқари, янги тизим транспортнинг ишлатилиш даражаси статистикаси ва таҳлили учун маълумотларни йиғишга имкон беради.

Яна қайд этилишича, яқин орада турли тўлов тизимлари орқали карталарни тўлдиришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил майдан бери шу каби тизим Самарқанд автобусларида ишлаб келмоқда.

Сурат манбаи: https://www.fergananews.com/news/28029

Янгилик билан ўртоқлашиш: